Вилоятларда фаолият юритаётган информацион дастурларнинг кейинги аҳволи юзасидан ҳозирча маълумот йўқ.
Маълум бўлишича, ахборот туридаги барча дастурлар “Диёр” телеканали ўрнида ташкил этилаётган “Ўзбекистон-24” янги информацион телерадиоканал орқали эфирга узатилади.
Вилоятларда фаолият юритаётган Ўзбекистон МТРК таркибига кирувчи телерадиоканаллардаги информацион дастурларнинг кейинги аҳволи юзасидан ҳозирча маълумот йўқ.
Бизга маълум бўлгани шуки, “Ўзбекистон-24” информацион телерадиоканали таркиби учун мутахассислар сараланмоқда. Ундан сўнг уларни махсус комиссия яна бир бор синовдан ўтказади.