...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Агро Инвест Суғурта”нинг лицензияси суд қарори билан тугатилди


10:17, 04.10.2016 Жамият
 3 131

Тошкент шаҳар Хўжалик судининг аппеляцион инстанциясининг 2016 йил 28 июлдаги қарорига асосан Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2016 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2016 йил 24 майдаги ҳал қилув қарорига асосан “Агро Инвест Суғурта” Акциядорлик жамиятига 2014 йил 21 октябрда берилган лицензиянинг амал қилиш тугатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали ахборот берди.
 
Тошкент шаҳар Хўжалик судининг аппеляцион инстанциясининг 2016 йил 28 июлдаги қарорига асосан Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2016 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанциясининг 2016 йил 21 сентябрдаги қарорига асосан Тошкент шаҳар Хўжалик судининг 2016 йил 24 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар Хўжалик судининг аппеляцион инстанциясининг 2016 йил 28 июлдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруғи билан 2016 йил 27 сентябрда “Агро Инвест Суғурта” Акциядорлик жамиятига муваққат маъмурият тайинланди.

Теглар:Суғурта Агро Инвест Суғурта 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар