...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марғилонда антиқа меҳмонхона иш бошлади


09:47, 04.10.2016 Жамият
 6 049

Меҳмонхонада адрас ва атлас матолари савдоси ҳам йўлга қўйилган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда эса меҳмонхоналар асосий омил ҳисобланади.
 
Марғилонда “Адраслар уйи” номли антиқа меҳмонхона иш бошлади. Унинг бошқа меҳмонхоналардан фарқли жиҳати шундаки, унга ташриф буюрувчи меҳмонлар адрас ва атлас матоларининг тайёрланиш жараёни тарихи билан танишишлари мумкин. Меҳмонхонада ушбу матолар савдоси ҳам йўлга қўйилган.
 
Уста ҳунарманд Иброҳим Асқаров ташаббуси билан бунёд этилган меҳмонхона шарқона ва замонавий меъморлик анъаналарини ўзида мужассам этган. Унда сайёҳлар учун сифатли ва замонавий сервис хизмати кўрсатиш учун барча шароит яратилган, дейилади ЎзА хабарида

Теглар:Меҳмонхона Атлас Адрас Туризм Марғилон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар