...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти ўзгарди


17:32, 12.04.2017 Жамият
 3 262

10 апрелдан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида алоҳида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезд қатнови йўлга қўйилган эди.

Жорий йилнинг 10 апрель кунидан бошлаб Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида алоҳида юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезднинг мунтазам қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Шу муносабат билан “Афросиёб” электропоездларининг ҳаракатланиш вақти ўзгарди, деб хабар берди “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.
 
Поездларнинг ҳаракатланиш вақти қуйидагича этиб белгиланди:
 
• Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №760/759-сонли “Афросиёб” электропоезди ҳар куни эрталабки соат 7:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 16:48 да Қарши вокзалидан ортга қайтади.
 
• Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган №762/761-сонли электропоезд ҳар куни эрталабки соат 7:30 да пойтахтдан жўнаб, шу куни соат 15:51 да Бухоро вокзалидан ортга қайтади.
 
• Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида йўлга қўйилган №764/763-сонли юқори тезликдаги электропоезд ҳар куни эрталабки соат 8:00 да Тошкент марказий вокзалидан жўнаб, соат 17:00 да Самарқанд вокзалидан Тошкентга қайтади.
 
Шунингдек, мазкур санадан бошлаб, Тошкент – Бухоро йўналишидаги “Шарқ”, Тошкент – Қарши йўналишидаги “Регистон” ҳамда №380/379-сонли Тошкент – Термиз йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракатланиш вақтига ҳам ўзгаришлар киритилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Афросиёб 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар