...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Адолат” СДП Президент сайловида иштирок этиш учун Наримон Умаров номзодини тасдиқлади


10:41, 17.10.2016 Жамият
 2 517

Қурултойда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди ва унинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

15 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг VIII қурултойи бўлиб ўтди. 

Қурултойда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди ва унинг сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

“Адолат” СДП ҳам мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимизга янада тўкис, фаровон турмуш шароитларини яратиш, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, маънавий соҳалардаги ислоҳотларда фаол иштирок этишни мақсад қилган сиёсий куч сифатида ушбу сайловда муносиб иштирок этишга киришди. 

Қурултойда жорий йил 17 сентябрь куни бўлиб ўтган “Адолат” СДП Сиёсий кенгашининг VI пленуми қарорига мувофиқ партия Сиёсий кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Наримон Мажитович Умаровнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида кўрсатилиши муҳокама қилинди. 

Қурултой иштирокчилари “Адолат” СДПнинг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоди Наримон Умаров етарли ҳаётий тажрибага эга экани, сафдошлари орасида обрў-эътибор қозонганини инобатга олган ҳолда бўлажак сайловда иштирок этиш учун муносиб номзод эканини қайд этди.
 
Делегатлар “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 24 ва 242-моддаларига мувофиқ, “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Наримон Мажитович Умаровни номзод этиб кўрсатиш тўғрисидаги таклифни қўллаб-қувватлади. 

Шундан сўнг қурултой иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДП номзодининг сайловолди дастури билан танишди.
 
Ушбу масала юзасидан сўзга чиққанлар партия номзодининг сайловолди дастури партия дастурий вазифаларига тўла мос экани, унинг мазмун-моҳиятида мамлакатимизни ҳар соҳада ривожлантириш, жамиятда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, халқимиз учун тинч ва фаровон турмуш шароитини яратишдек устувор ғоя ва мақсадлар мужассамлигини таъкидлади.
 
Қурултойда номзоднинг сайловолди дастури маъқулланди ва сайловолди ташвиқотини олиб боришда фойдаланиш учун партиянинг марказий ва қуйи ташкилотларига тавсия этилди.
 
Қурултой якунида делегатлар “Адолат” СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни рўйхатга олишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига белгиланган ҳужжатларни ўз вақтида тақдим қилиш масаласига тўхталиб ўтди.
 
Муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Қурултой якунлари бўйича журналистлар учун брифинг ташкил этилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурултойида ЎзХДП Марказий Кенгаши раиси, партиянинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов номзодини, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси эса “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция раҳбари Сарвар Садуллаевич Отамуратов номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун тасдиқланган эди. 

Теглар:Наримон Умаров Адолат социал демократик партияси Президент сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар