...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Абу сахий”дан келган ойлик 5 миллиард ўрни, 15 кунда 35 миллиарддан қопланяпти


16:16, 05.01.2018 Жамият
 8 417

Тахминимизча, Президент собиқ “Абу Сахий” бозори фаолияти билан ҳам танишиб чиққан.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида бугун, 5 январь куни Тошкент вилоятига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Зангиота туманида бўлди, “Highway Logistics” логистика маркази фаолияти билан танишди.
 
Шундан сўнг, Президентнинг кортежи Янгийўлга отланди. Давлат раҳбари бу ерда “Файз” маҳалласида аҳолига кўрсатилаётган коммунал хизматлар сифати билан танишиб, фуқаролар билан мулоқотда бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида унинг Тошкент вилоятига уюштирган ташрифи ёритиб борилмоқда.
 
Ижтимоий тармоқда ёзилишича, собиқ “Абу Сахий” МЧЖда давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм келиб тушган. Ушбу бозор “Тошкент ипак йўли” мажмусига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган.
 
Тахминимизча, Президент собиқ “Абу Сахий” бозори фаолияти билан ҳам танишиб чиққан.
 
Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда. 
 

Теглар:Абу Сахий Тошкент ипак йўли 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар