Англия чемпионатида 21-турнинг қолдирилган ўйини ўтказилди.
Унда Лондоннинг икки “Тоттенхэм” ва “Вест Хэм” клублари баҳс олиб боришди.
Лондондаги ҳашаматли “Уэмбли” стадионида ўтказилган баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди...
Иккинчи бўлимнинг ўрталарида Педро Обьянг меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг 84-дақиқасида Жанубий Корея терма жамоаси вакили Сон Хён Мин жавоб тўпини киритиб, якуний ҳисобни таъминлаб берди.
Маълумот учун, “Тоттенхэм” ушбу ўйиндан сўнг 41 очко билан Англия чемпионатида 5-поғонани банд этиб турган бўлса, “Вест Хэм” жамоаси 22 очко билан 15-поғонадан ўрин эгаллади.
Англия чемпионати 21-тур.
“Тоттенхэм” – “Вест Хэм” 1:1.
Голлар: Сон Хён Мин (84) – Обианг (70).
“Тоттенхэм”: Льорис, Орье, Санчес, Вертонген, Дэвис (Льоренте, 82), Дайер (Ваньяма, 74), Сиссоко (Ламела, 74), Эриксен, Алли, Сон Хён Мин, Кейн.
“Вест Хэм”: Адриан, Рид, Огбонна, Райс, Сабалета, Куяте, Нобл, Обианг, Масуаку, Лансини (Кэрролл, 85), Эрнандес (Айю, 65).
Огоҳлантиришлар: Кэрролл (87), Нобл (90).
22-турдан сўнг АПЛ турнинг жадвали.