...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Видео: Тошкентда ҳайдовчи 4-5 ёшлардаги болани босиб кетди (18+)


10:41, 16.06.2017 Жамият
 18 783

Мудҳиш ЙТҲ тахминан соат 19:00 ва 20:00 атрофида 1-сонли шаҳар сил касалликлари шифохонаси рўпарасида жойлашган АЁҚШ ёнида содир бўлди.

Тошкент шаҳри кўчаларига кузатув камералари ўрнатилгандан бери қоидабузарликлар камайгандек гўё. Лекин иккинчи томондан йўл-транспорт ҳодисалари сони ортиб кетаётгандек.

Айниқса, охирги пайтларда автоҳалокатларнинг ёш болалар билан содир бўлаётгани киши кўнглини бироз хижил қилади. Норасида болаларни қаровсиз қолдирган ота-оналарни койигинг ёки беэътибор ва ўпкаси йўқ ҳайдовчиларни қоралагинг келади.

Худди шундай даҳшатли воқеа кеча, 15 июнь куни Тошкент шаҳрида ҳам кузатилди. Мудҳиш ЙТҲ тахминан соат 19:00 ва 20:00 атрофида 1-сонли шаҳар сил касалликлари шифохонаси рўпарасида жойлашган АЁҚШ ёнида содир бўлди.

Тахминан 10 ёшлар атрофидаги бола чамаси 4-5 ёшли укасини кўтариб ўтиб кетаётган бўлган. Бироз вақтдан кейин ука акасининг қўлидан тушиб, югурган ва АЁҚШ ёнидаги кўчадан чиқиб келаётган Matiz автомобилини кўрмаган. Автомобиль ҳайдовчиси эса ўнгга бурилаётганда шу болакайни босиб ўтган.

Facebook’даги гуруҳда видеопост қолдирган фойдаланувчининг ёзишича, бола ҳозирда кома ҳолатида экан. Қуйида ушбу ЙТҲ қандай юз берганини ўзингиз кўришингиз мумкин, фақат юраги бўшлар қарамасин.
 

Теглар:Тошкент ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Хикмат
13:00 16.06.2017

Салом. Тошкентда ҳайдовчи 4-5 ёшлардаги болани босиб кетган видео одамни ларзага солди , яхши ҳам машинанинг тезлиги катта эмас экан. Сизлардан илтимос боланинг кейинги тақдири ҳақида маълумот берсалариз яхши бўлар эди. Ширинтойга Муборак рамазон ойида аллоҳнинг ўзи шифо берсин.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар