Шунингдек, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган бўлиб, паркка минглаб одамлар йиғилишди.
Марҳумнинг онаси юз берган фожиа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб ёзиб, адолат қарор топишини ва айбдорлар жазоланишини сўраган эди.
Бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳрида жойлашган "Дўстлик" (собиқ Бобур) боғи ҳудудида Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдорларни жазолашни сўраб, оммавий акцияси бўлиб ўтди. Шунингдек, ушбу жиноят юзасидан петиция эълон қилинган бўлиб, паркка минглаб одамлар йиғилишди. Ҳозирга қадар ушбу петицияга 10 минг нафарга яқин одам қўл қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси мазкур жиноят юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини маълум қилиб, гумондор устидан тергов ҳаракатларини бошлаган эди.