...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туринда футбол кўраётган мухлислар ўртасида тартибсизлик келиб чиқди


14:11, 04.06.2017 Олам
 3 351

Пақилдоқ овози бомбаникига ўхшашлиги сабаб қўрқувга тушган томошабинлар воқеа жойидан қочишга уринишган.

Кеча, 3 июнь куни Тошкент вақти билан 23:45 да старт олган Уэлснинг Кардифф шаҳрида жойлашган “The National Stadium of Wales” стадионида Туриннинг “Ювентус” ҳамда “Реал” Мадрид клублари ўртасидаги учрашувда Испаниянинг “Реал” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум бўлишича, Италиянинг Турин шаҳрида жойлашган Сан-Карло очиқ майдонига учрашувни томоша қилиш учун “Ювентус”нинг ўн мингдан ортиқ мухлислари тўпланишган.
 
Номаълум кимсалар эса вазиятдан фойдаланиб, ўйинни томоша қилиш вақтида майдон яқинида пақилдоқлар портлатишган.
 
Пақилдоқ овози бомбаникига ўхшашлиги сабаб қўрқувга тушган томошабинлар воқеа жойидан қочишга уринишган. Натижада томошабинлар ўртасида тартибсизлик келиб чиқиб, футбол кўраётган 600 нафарга яқин мухлислар жабр кўришган. Улардан бештаси оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.
 
Кейинчалик, маҳаллий полиция мазкур ҳодиса уюштирилган терракт эмаслиги ва пақилдоқлар ғазабланган мухлислар томонидан портлатилганини аниқлаган.

Теглар:Ювентус Реал Турин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!