...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Тошкентда машинадан катта миқдорда пул ўғирланди


17:37, 17.04.2017 Жамият
 6 937

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида жойлашган “Ал-Қаср” кафеси олдида 1989 йилда туғилган фуқарога тегишли Spark русумли  автомашинанинг орқа ўриндиғида турган, ичида 7 600 000 сўм пул бўлган пакет ўғирлаб кетилди. 

ИИВ Ахборот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Ички ишлар органлари ходимларининг тезкорликда кўрган чоралари натижасида жиноятни содир этганликда гумонланиб Сергели туманида яшовчи, 1983 йил ва 1994 йилда туғилган икки шахс қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:Тошкент Spark пул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар