Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида у кишининг ҳайкали ўрнатилади.
Давлат раҳбарининг жорий йил 25 январдаги қарорига мувофиқ, Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида у кишининг ҳайкали ўрнатилади.
Президентга Самарқанд шаҳрининг Даҳбед кўчасидан Пайариқ туманидаги Имом Бухорий мажмуасига олиб борувчи Нурафшон кўчасини ободонлаштириш лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Нурафшон кўчасида олиб бориладиган бунёдкорлик ишлари натижасида атрофдаги эски ва бугунги кун талабларига жавоб бермайдиган иншоотлар шаҳарсозлик талаблари асосида таъмирланиб, ижтимоий объектлар қурилади.
Шавкат Мирзиёев шаҳардаги Жомий кўчасидаги Ёшлар марказини реконструкция қилиш, ҳайвонот боғи қуриш лойиҳаларини кўздан кечирар экан, бу борадаги ишларни аҳолининг фикри ва талаблари асосида амалга ошириш, миллий меъморлик ва замонавий архитектура анъаналарини ҳисобга олиш бўйича кўрсатмалар берди.