Шундан сўнг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.
Шавкат Мирзиёев вилоятларга ташрифи чоғида йирик объектларнинг хусусийлаштирилгандан кейинги аҳволи билан қизиқмоқда. Бундай объектлар самарали ишлаб кетиши учун уларни қўллаб-қувватлаш, кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва ҳудуд эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар бермоқда. Мазкур корхонада ҳам улкан имкониятлар мавжуд.
Шундан сўнг вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.
Самарқанд шаҳрида эркин туристик ҳудудни барпо этиш бўйича 2017-2019 йилларга мўлжалланган лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, шаҳарнинг Амир Темур кўчасида сайёҳлик-кўнгилочар меҳмонхона комплекси, Самарқанд эшкак эшиш канали бўйида қишки дам олиш маскани барпо этиш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, Ургут туманида эркин иқтисодий зонанинг "Ургут-1", Нуробод туманида "Ургут-2" ва Пастдарғом туманида "Ургут-3" ҳудудлари ташкил этилди. Ушбу ҳудудлар учун жами 816 гектар ер ажратилиб, уларни зарур муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилган. Бугунги кунда енгил саноат, маиший техника, тиббиёт жиҳозлари, фармацевтика, чарм-пойабзал, канцелярия моллари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2017-2018 йилларга мўлжалланган 83 лойиҳа тайёрланган, уларнинг 20 таси жорий йилда ишга туширилади.
Умумий қиймати 250 миллион долларни ташкил этувчи ушбу лойиҳалар тижорат банклари кредити ва таъсисчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Натижада 5,5 минг янги иш ўрни ташкил этилади.