...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова бир саҳнада концерт беради


15:03, 15.04.2017 Шоу-бизнес
 10 979

Концерт дастурида фан, маданият, санъат ривожига ҳисса қўшган инсонлар, устоз санъаткорлар ва ижодкорлар хотираси ёдга олинади.

Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Шерали Жўраев ва Фаррух Зокировнинг катта саҳналарга қайтиши барча санъат ихлосмандларини қувонтиргани сир эмас. Энди уларни бир концертда кўриш вақти келди.
 
Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида 9 май куни соат 14:00 да Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Унутмоқ осонмас...” деб номланган театрлаштирилган хотира дастури ташкил этилади. Унда юқорида тилга олинган хонандалар билан биргаликда Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков ва бошқалар иштирок этади.
 
Концерт дастурида фан, маданият, санъат ривожига ҳисса қўшган инсонлар, устоз санъаткорлар ва ижодкорлар хотираси ёдга олинади.
Сумбула

Теглар:Шерали Жўраев Фаррух Зокиров Юлдуз Усмонова Концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!