...
МЕНЮ
ONLINE TV

Петербургда яна нохуш ҳодиса. Бу гал ўзбекистонликлар жабрланувчи


14:41, 15.04.2017 Олам
 23 081

Россия ОАВ орқали жабрланганларнинг шахси ҳақида маълумотлар берилди.

Кеча, 14 апрель куни кечаси Ленинград вилоятида йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ford Transit микроавтобусининг “КамАЗ” юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида 19 киши яраланди. Бу ҳақда Россиянинг “Sun News” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, микроавтобус ичида йўл қурувчилари бўлишган. Жабрланганлар орасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор. Бундан ташқари, яна Россиядан 6 нафар, Украинадан 3 нафар, Қирғизистондан 4 нафар ва Тожикистондан 1 нафар фуқаролар ҳам яраланган. Улар шифохонага жойлаширилган.
 
Россия ОАВ орқали жабрланганларнинг шахси ҳақида маълумотлар берилди. ЙТҲ оқибатида шикастланган ўзбекистонликлар:
 
1. М.Матмуродов – 1971 йилда туғилган.
2. Ш.Ашпаров – 1968 йилда туғилган.
3. Х.Омонов – 1981 йилда туғилган.
4. А.Тоиров – 1982 йилда туғилган.
5. Д.Хосижонов – 1998 йилда туғилган.
 
Хабарларда келтирилишича, жабрланувчилар йўл қурувчилари бўлишган. Айни вақтда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Россия Ленинград Санкт-Петербург Ўзбекистон ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!