...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Сарвар Отамуродов: "Чекка ҳудудларда ва марказларда аҳоли мурожаатларига бўлган муносабат бир хил эмас"


12:09, 21.04.2017 Жамият
 2 112

Олий Мажлис депутатлари, Қонунчилик палатаси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда аҳоли мурожаатларининг 21 фоизи жойида ҳал этилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг ўтган 3 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан вазирлик ва идоралар вакиллари ҳисобот бераётгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Сарвар Отамуродов сўз олиб, ўтган давр мобайнида жойларда бўлиб, марказ ва чекка туманларда амалга оширилаётган ишларни солиштириб бўлмаслигини айтиб, ҳали халқ билан мулоқот ва уларнинг муаммоларини ҳал этишда амалга оширилаётган ишлар қониқарли эмаслигини маълум қилди.

"Ўтган ойлар давомида кўплаб ҳудудларда бўлдик, одамлар билан мулоқот қилдик. Энг ачинарлиси шунда эдики, бизга бўлаётган мурожаатларнинг 70 фоизи маҳаллий ҳокимлик ва ташкилотлар томонидан вақт кетказмай ҳал этиш мумкин бўлган мурожаатлар эди...", дейди Сарвар Отамуродов.

Отамуродов сўзларига кўра, чекка-чекка туманларда аҳолининг муаммолари бўйича ишлаш тизимида камчилик ҳали кўп. Олий Мажлис депутатлари, Қонунчилик палатаси аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда аҳоли мурожаатларининг 21 фоизи жойида ҳал этилган.

Теглар:​Сарвар Отамуродов Ҳаракатлар стратегияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар