...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган Битим кучга кирди


17:47, 01.07.2017 Жамият
 3 552

Ҳужжат Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга 2011 йил 7 апрелда имзоланган “Тўқимачилик баённомаси” 2017 йил 1 июлдан бошлаб кучга кирди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда тўқимачилик соҳасини ривожлантиришга муҳим эътибор берилаётганини ҳисобга олган ҳолда, ушбу ҳужжатнинг кучга кириши мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятни оширишда ва миллий тўқимачилик маҳсулотларимизнинг Европа бозорларига кириб боришида катта амалий аҳамиятга эга.

Хусусан, ушбу ҳужжат Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида тўқимачилик маҳсулотлари савдоси учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади. Бунда транзит ташишда, Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларига қўлланилаётган божхона ва солиқ тўловларига нисбатан ўзаролик асосида энг қулай режимни йўлга қўйиш ҳамда ушбу турдаги маҳсулотлар савдосидаги миқдорий чекловларни олиб ташлаш назарда тутилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Ўзбекистон Европа Иттифоқи Тўқимачилик баённомаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар