Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон-Қирғизистон чегараси участкаларида камерал ишлар олиб борилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Андижон вилояти билан Қирғизистоннинг Ўш вилояти туташган ҳудудлардаги Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасида қўшма топографик ва ер тузиш ишлари бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация қилиш бўйича оралиқ Шартнома лойиҳаси тайёрлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди, дейилади ТИВ Ахборот хизмати хабарида.
Музокаралар якунига кўра Баённома имзоланди.