Хиёбонлардаги учрашувларга ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳам ташриф буюрган.
П.Ф.Боровский номидаги тиббиёт коллежи талабаси Жасурбек Иброҳимовнинг шафқатсизларча дўппосланиши ва сўнг 5 марталик операциядан кейин ҳалок бўлиши, айниқса, безорилар қонун ҳимоячиларининг фарзандлари экани ҳақидаги гап-сўзлар туфайли одамлар #СправедливостьЖасуру акциясини бошлаб юборди.
Хиёбонлардаги учрашувларга ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳам ташриф буюрган бўлиб, одамлар билан мулоқотга қиришган. Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев марҳумни танийдиганлар билан гаплашиб, суриштирув ўтказмоқда.
Хабар берилишича, Жасурбекни калтаклаган 5 "спортчи" қўлга олинган.