...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш тартиби ўзгарди


09:30, 31.03.2018 Жамият
 3 887

Мукофот илгари ҳар бир ҳудуддан бир нафардан 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга бериларди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 март куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Фармонни имзолади.
 
Фармонга кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида таълим, фан адабиёт, маданият, манъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан  иккитадан иқтидорли қизларга бериладиган бўлди.


 
Совриндорларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришдаги имтиёзлари сақлаб қолингани баробарида ҳужжат билан улар янада аниқлаштирилди. Яъни, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари олий таълим муассасаларининг бакалавриатига, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасаларининг магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, мукофот илгари ҳар бир ҳудуддан бир нафардан 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга бериларди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Зулфия Шавкат Мирзиёев фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар