...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбeкистонда яна зилзила!


09:15, 31.03.2018 Жамият
 5 533

30 март куни Ўзбекистонда икки марта ер силкиниши қайд этилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 30 март куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.
 
Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 465 километр узоқликда Афғонистон Республикаси ҳудудида кузатилган бўлиб, кучи 5,2 баллни ташкил этган.


 
Зилзила кучи Тошкент шаҳрида 2 балл, Тошкент вилоятида 2 балл, Самарқандда 2 балл, Сирдарёда 2 балл, Фарғонада 2 балл, Наманганда 2 балл, Андижонда 2 балл, Жиззахда 2 балл, Қашқадарёда 2 балл ва Сурхондарёда 2-3 баллни ташкил этди.
 
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
 
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
 
Эслатиб ўтамиз, 30 март куни тонгда ҳам зилзила қайд этилганди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар