...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зика вирусига чалинган онадан соғлом бола туғилмайди


18:34, 22.02.2016 Олам
 3 170

Зика вируси аутизм, шизофрения ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Зика наслга ҳам таъсир ўтказиши мумкин эканлиги аниқланди. Америка бўйлаб тез тарқалаётган бу вирус ҳали туғилмаган чақалоққа ҳам таъсир этиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Мутахассисларнинг айтишича, туғилганида рисоладагидек кўринган бола, агар унинг онаси ҳомиладорлик даврида вирус билан зарарланган бўлса, руҳий касалликнинг юқори босқичида бўлиши мумкин. Зика вирусининг аутизм, шизофрения ва бошқа касалликларини келтириб чиқариши хавфи мавжуд.

Бразилиялик бир гуруҳ тадқиқотчилар минглаб микроцефал туғлишлар билан боғлиқ ҳужжатларни текширмоқдалар. Лекин, ҳозирча Зика вируси билан боғлиқ туғилиш ҳолатлари топилмади.

Вируснинг 1947 йилда аниқланишига қарамасдан, унинг узоқ муддатли таъсири ҳақида тадқиқот олиб борилмаган. Олимлар фақат бунга ўхшаган вируслардан келиб чиқиб хулоса чиқарганлар.

Агар она ҳомиладорлик даврида зика билан зарарланса, бу ҳомиланинг нобуд бўлиши ёки бола миясининг ўсишдан қолишига олиб келиши мумкин.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Зика Ҳомиладорлик Вирус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!