...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди


18:01, 22.02.2016 Технология
 9 039

Автоҳалокатда Lacetti автомобили йўл четидаги светофорга бориб урилган, Spark эса ўз мувозанатини йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг хабар беришларича, бугун, 22 февраль куни Тошкентнинг Юнусбод-5 мавзесида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқ рангдаги Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокидаги ЙТҲ оқибатида машиналар таниб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Чорраҳа яқинида содир бўлган автоҳалокатда Lacetti автомобили йўл четидаги светофорга бориб урилган, Spark эса ўз мувозанатини йўқотиб, ағдарилиб кетган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу йўлда ЙТҲлар тез-тез бўлиб туриши одатий ҳолга айланиб қолганини айтиб, йўлдаги светофорнинг ноқулай жойлашгани, асосий йўл ва қўшимча йўлларни боғловчи чорраҳанинг кичкина эканини ЙТҲларга сабаб қилиб кўрсатишмоқда.

Тармоқда. Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокидаги ЙТҲ оқибатида жароҳатланган ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Теглар:Водители Ташкента Ижтимоий тармоқ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Doniyor
01:18 23.02.2016

Jarohat olinganini anigmasu ne unda MUDHISH hodisa boldi dib yozasla

Editor's Note: Moshina ag'darilgani yetarlik emasmi?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!