Instagram'да 136 та давлатнинг президентлари, бош вазирлари ва бошқа сиёсатчилари ўз саҳифаларига эгалар.
Ҳозирда Макрининг Instagram’даги саҳифасида уни кузатувчилар сони 580 минг кишини ташкил этади. Унинг энг яқин таъқибчилари Мексика президенти Энрике Пенья Ньето ва унинг бразилиялик ҳамкасби Дилма Руссефдир. Уларнинг ҳар бирини қарийб 178 киши кузатиб боради.
BursonMarsteller таҳлилчиларининг айтишича, сўнгги йилларда Instagram дунёнинг кўплаб сиёсатчилари ва дипломатлари орасида машҳур бўлиб бормоқда.
Маълумотларга кўра, мазкур ижтимоий тармоқда 136 та давлатнинг президентлари, Бош вазирлари ва ташқи ишлар вазирларининг расмий саҳифалари мавжуд. Уларнинг аксарияти, Instagram’даги саҳифаларини бошқаришни профессионалларга топширадилар. Улар орасида ўз саҳифаларини бировга ишонмайдиганлар ҳам. Булар орасида Маурисио Макри ҳам бор.
Аргентина раҳбари ўз саҳифасига шахсий ҳаётидан олинган суратларни беришни афзал кўради. Макрининг севимли ити президенлик курсисида тушган расми жуда катта баҳсларга сабаб бўлган эди.
Сайловлардан бир ярим ой ўтгач, тарқалган эди. Burson Marsteller ҳисоби бўйича, АҚШ президенти Барак Обама Instagram’даги кузатувчилар сони жиҳатидан давлат раҳбарлари орасида биринчи ўринда турибди. Унинг 6 миллион обуначиси бор. Иккинчи ўринда 2 миллион кузтувчи билан Россия Бош вазири Димитрий Медведов турибди. Унинг ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендар Моди учинчи ўринни эгаллаган. Модининг саҳифасини 1,7 миллион одам кузатиб боради.