Савол: “Мен “Камолот” уйларидан олмоқчиман, аммо ҳеч қандай ютуғим йўқ. Туман ободонлаштириш бўлимида ишлайман. Менда “Камолот” уйларидан олиш имконияти борми?
Савол: “Мен “Камолот” уйларидан олмоқчиман, аммо ҳеч қандай ютуғим йўқ. Туман ободонлаштириш бўлимида ишлайман. Менда “Камолот” уйларидан олиш имконияти борми?
Жавоб: “Квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари) эга бўладилар. Юқоридагиларга асосан, агарда сиз ўзингиз фаолият юритаётган соҳада ютуқларга эришган бўлсангиз, тегишли вилоят (шаҳар) ҳокимининг (белгиланган намунага асосан) тавсияномасига мувофиқ ҳужжатларингизни тақдим этишингиз мумкин”.
Саволга жавоб “Камолот” уйлари сайтидан олинди.