Ишлаб чиқаришдаги технологик жараённинг бузилиши ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилиняпти
Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилишича, ёнғинни ўчириш учун 15 та асосий ва 8 та ёрдамчи махсус техникадан фойдаланилган. Ёнғин 12:49 да тўла бартараф этилган.
Ишлаб чиқаришдаги технологик жараённинг бузилиши ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Олов 2800 квадрат метр майдонга ёйилган.
Воқеада ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Фақатгина бир ишчи ёнғинни ўчиришга уриниб, куйиш жароҳатини олган.