...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда сиёсий партиялар кўпайди


16:38, 14.11.2018 Жамият
 4 269

Бугунги кунгача Ўзбекистонда тўртта сиёсий партия фаолият олиб борган.

Бугун, 14 ноябрь куни Халқаро савдо марказида янги партия ташкил этиш бўйича мажлис ўтказиляпти. Борий Алихонов раислигида ўтказилаётган мазкур анжуманда вазирлик ва идоралар вакиллари иштирок этмоқда.
 
Айни пайтда Ўзбекистон экологик партияси ташкил этилиши маълум қилинди.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунига асосан экологик партия ташкил этиш бўйича мамлакат фуқароларидан иборат ташаббускорлар гуруҳи шакллангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълумот учун, бугунги кунда мамлакатда 4 та сиёсий партия – Ўзбекистон Халқ-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси фаолият олиб боряпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Экологик партия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар