...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда Gentra ағдарилиб кетди


18:22, 29.08.2017 Жамият
 4 514

Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲга ҳайдовчининг хавфли манёври сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Бугун, 29 август куни Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳ кўчасида, Шаҳристон кўчасидан унча узоқ бўлмаган жойда, даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумот тарқалган.
 
“Универсам” бозоридан Тошкент телеминораси томонга ҳаракатланган  “Chevrolet Gentra” автомобили йўл ўртасига ўрнатилган тўсиқлардан ошиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб ағдарилган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар аниқланмоқда.
 
Гувоҳларнинг тахминларга кўра, Gentra ҳайдовчиси ЙТҲга сабабчи бўлган, у катта тезликда йўлнинг чет қисмида ҳаракатланган ва автомобилни бошқара олмай тўсиққа урилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар