...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЮНЕСКОнинг янги бош директори маълум бўлди


09:09, 14.10.2017 Олам
 2 264

Мисрнинг собиқ вазири Мушира Ҳаттоб овоз беришнинг охирги босқичидада иштирок этмаган.

Франциянинг собиқ маданият вазири Одри Азуле кеча, 13 октябрда ЮНЕСКОнинг янги бош директори этиб сайланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
 
У 58 та имкониятдан 30 та овоз олган. Ғолиблик учун у камида 30 овоз тўплаши керак эди.
 
Ташкилот ижроия кенгаши овоз беришининг охирги турида Азуле билан бирга қатарлик дипломат Абдулазиз Ал-Каварий кураш олиб борди. Унинг номзодига 28 овоз берилди.
 
Ғолиб номзод ЮНЕСКОнинг яқин ойларда бўлиб ўтадиган бош конференцияси 39-сессиясида бош директор лавозимига тасдиқланади. ЮНЕСКОнинг амалдаги бош директори болгариялик Ирина Бокова ташкилотни 2009 йилдан бери бошқариб келади.
 
Бош директор лавозимини эгаллаш учун Мисрнинг собиқ вазири Мушира Ҳаттоб ҳам иштирок этган эди, аммо у овоз беришнинг охирги босқичидада иштирок этмаган.
 
Маълумот учун, ЮНЕСКО 1945 йилда ташкил этилган. Унинг штаб квартираси Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган. Ташкилотга 195 та давлат аъзо ҳисобланади, 2 давлат кузатувчи мақомида.
 
Аввалроқ, Америка Қўшма Штатлари ва Исроилнинг ЮНЕСКОга аъзолигини тўхтатиши ҳақида маълум қилган эдик.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:ЮНЕСКО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!