...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон аэропортларида қизил ва яшил йўлаклар пайдо бўлади


09:04, 14.10.2017 Жамият
 3 004

Божхона тизимида икки коридор тизими йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг халқаро аэропортлар, автомобиль ҳамда темирйўл ўтиш пунктларида яшил ва қизил коридорлар ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
 
Ушбу ҳужжатга кўра, икки коридор тизими халқаро аэропортларда 2018 йил 1 январдан, автомобиль ва темирйўл ўтказиш пунктларида 2021 йилнинг 1 январидан йўлга қўйилиши белгиланган.
 
Давлат божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликларга ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида зарур бўлган инфратузилма билан боғлиқ ишларни амалга ошириш вазифаси топширилган.
 
Йўлаклар ёзма декларация қилинадиган (қизил йўлак) ва ёзма декларация қилинмайдиган (яшил йўлак) юклари бор йўловчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Божхона тизими Яшил ва қизил йўлак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар