Мажбурий ижро бюроси раҳбариятининг ҳисоботи тингланган.
Кеча, 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида саноат ва ижтимоий соҳа объектлари, аҳолини табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги қарздорликни бартараф этиш, ушбу йўналишдаги амалий чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Президент расмий веб-сайтида берилган хабарга кўра, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар ҳисоботи тингланган.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Бош прокурор, “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” компаниялари раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этган.
Аҳоли, ишлаб чиқариш объектлари, ижтимоий муассасаларни табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги тўловларнинг амалга оширилишида бугунги ҳолат ва муаммолар йиғилишнинг асосий мавзуси бўлди.
Шавкат Мирзиёевнинг 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан соҳадаги ишлар тубдан такомиллаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди.
Фармон асосида Адлия вазирлиги ҳузурида фаолият юритган Суд департаментининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифа ва ваколатлари Бюрога ўтказилди. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Бюронинг давлат ижрочилари томонидан амалга оширилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг фаолияти натижасида жорий йилнинг июнь-сентябрь ойларида 5 триллион 400 миллиард сўм қарздорлик ундирилди. Унинг 3 триллион 400 миллиард сўми электр энергияси, 2 триллион сўми табиий газ ҳисобига тўғри келади.
Жисмоний ва юридик шахслар билан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари бундай натижаларга эришиш имконини бермоқда. Ўтган даврда давлат бюджетига 171 миллиард сўм зарар етказиши мумкин бўлган 182 жиноий ҳолат аниқланган ва уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилган.
Давлат раҳбари йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш, саноат тармоқлари мутасаддилари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни кенгайтириш каби муҳим вазифалар бўйича топшириқлар берди.

Зоҳиршоҳ Жўраев