...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЮНЕСКО сайёрамизда неча киши саводсиз эканини маълум қилди.


11:27, 06.09.2016 Олам
 3 088

Саводсизлик асосан хотин-қизлар орасида кенг тарқалган. Бу улар яшаётган бир қатор давлатлардаги оғир шароит билан боғлиқ.

Сайёрамизнинг 758 миллион катта ёшдаги аҳолиси саводсиз бўлиб қолмоқда, уларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этади. Бу ҳақда БМТнинг таълим,  фан ва маданият бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) маълум қилди
 
ЮНЕСКОнинг бош директори Ирина Бокованинг сўзларига кўра, дунё бўйлаб мактабга бормайдиган болаларнинг сони 263 миллион кишига етган.  Уларнинг учдан бири можаролар бўлаётган ҳудудларда яшайди. 
 
“Мактабларга ҳужумлар сони ортмоқда. Статистика кўра, мактабга бормайдиган муҳожир-болаларнинг сони беш маротаба ошиши мумкин”,  дейди Бокова. 
 
“Энг оғир юк хотин-қизлар бўйнига тушди.  Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган Африка давлатларида қизларнинг ноқулай шароитда эканлиги боис, улар 2086 йилга бориб мактабга боориш имкониятига эга бўлишади. Бундай бўлмаслиги учун давлатлардаги таълим билан боғлиқ ёндашувларни ўзгартириш керак”,  деб таъкидлади ЮНЕСКО бош директори.
 
ЮНЕСКО таълимни биринчи ўринга қўйишни таклиф этади: “Ёндашувларни ўзгартиш керак.  Айниқса, ўртача ва паст даромадга эга бўлган давлатларда билим салоҳиятини барча жабҳаларда сафарбар этиш керак”.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ЮНЕСКО Саводсизлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!