Россия Президенти 4-5 сентябрь кунлари Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган G20 саммитидаги иштироки сабаб Ислом Каримовнинг дафн маросимига кела олмаган эди.
Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг сўзларига кўра, Россия Президенти Самарқанд шаҳрига ҳамдардлик билдириш учун келади.
Бундан ташқари, Путин Хитойда бўлиб ўтган G20 саммитидан сўнг журналистларга берган интервьюсида, албатта Самарқандга Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилиш учун боришини таъкидлаб ўтди.
“Бу Ўзбекистон учун жуда катта йўқотиш. У жуда меҳрибон инсон эди ва менга ҳам худди шундай муносабатда эди. Ёши мендан кетта бўлгани боис ҳоли қолганимизда исмимни айтиб ёки “сен” деб мурожаат қиларди. Мен, албатта, Самарқандга бораман”, дейди Владимир Путин.