Юлдуз Усмонова ижодининг илк йилларини Россия телеканаллари орқали намойиш этиладиган “Шире круг” дастуридаги чиқишлардан бошлаган эди.
Юлдуз Усмонова ижодининг илк йилларини Россия телеканаллари орқали намойиш этиладиган “Шире круг” дастуридаги чиқишлардан бошлаган эди. Мазкур кўрсатув чорак аср давомида эфир юзини кўриб келган бўлса, бу йил унинг ўз фаолиятини бошлаганига 40 йил тўлди. Юлдузнинг айни шу дастурга келиб қолиш тарихи қандай кечган? Буни Андрей Малахов муаллифлигидаги “Пусть говорят” кўрсатуви орқали хонанданинг ўзидан эшитишингиз мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага тегишли Instagram’даги саҳифа орқали хабар берилди.
Кўрсатувнинг эфирга чиқиш куни ҳозирча аниқ эмас. Хабарда кўрсатувнинг бу ҳафтадаги сонларини кузатиб бориш ҳақида айтилган.
Маълумот учун, “Шире круг” дастури 1976 йилдан 2001 йилгача эфир юзини кўриб келган бўлиб, унда ёш мусиқа ижрочилари ва хонандалар, раққосалар, санъатнинг турли йўналишларида ижод қиладиган ёшлар ўз иқтидорларини намоён этишлари мумкин бўлган.