...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонова: “Ўзбекистонга тош отган ё халқнинг тинчлигини бузмоқчи бўлган мухолифатчилар қаршисида мени кўрсин”


10:59, 05.09.2016 Жамият
 17 916

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова четдан туриб Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларни таҳлил қилишга уринаётган мухолифатчиларни қоралаб, уларга шерик бўлмасликка чақирди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти нафақат Ўзбекистон халқини, балки дунёни, жумладан,  кўплаб сиёсатчиларни ларзага солди. Ер юзи буюк давлат арбоби ва сиёсатчидан айрилди.
 
Айни мусибатли кунда Ўзбекистон халқига елкадош бўлиб, уни қўллаб-қувватлаётган, дўстона қўл узатиб, Президент Ислом Каримов олиб борган оқилона сиёсатни алоҳида эътироф этаётганлар бисёр.
 
Ижтимоий тармоқларда панада туриб ўзини мухолифатчи атаб, юртга, халққа тош отаётганлар, Ўзбекистондаги сиёсий жараёнларни ўзича таҳлил қилишга уринаётганларнинг гаплари, иддаолари эса одамнинг кулгусини қистайди, холос. Улар Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновани ҳам ўзларига шерик қилишга ҳаракат қилишди. Усмонова эса буларга нисбатан видеоинтервью орқали жавоб қайтарди.
 

 
“Ҳозир ҳаммамиз учун оғир вақт. Президентимизни Яратган раҳматига олсин. Ўзимдан ўтаётганини ўзим биляпман. Президент Ислом Абдуғаниевич Каримов фарзандларини ҳаётда илдам қадам билан давом этишга чорлаб кетди. Демак, унинг қилган ишларини давом эттириш керак.
 
Мухолифатчиларнинг ёзганларини ўқиб аччиғим келди. Халқимиз Юртбошимизни охирги манзилга кўзида ёш билан кузатди. Халқимга таъзимдаман, офарин. Дунёнинг кўплаб раҳбарлари Президентимизга ҳавас қилди. Мухолифатчилар хурсанд бўлмасин. Уларга айтар гапим бор: Силарнинг қарсангизга, берадиган пулингизга қараб қолган жойим йўқ. Халқим мени боқиб олади. Туркияда яшаган вақтимда ҳам биз тараф бўлинг, деб хат ташлаб кетдинглар. Мен ҳеч ким тараф бўлмайман. Мен ҳақ ва халқ тарафидаман. Демак ҳали кўзингиз очилмабди. Сизлар нимани севасиз ўзи? Халқними, мансабними ё пулни? Бу жуда катта савол. Мен набираларимни ҳар куни қучоқлайман, овқатимни хотиржам ейман. Яна нима керак?
 
Президент жуда катта меҳнат қилиб кетди. Қайси халқ ўз раҳбари билан шу даражада фахрлана олади? Шогирдларига ҳам офарин. Таъзия маросимларини жуда чиройли ўтказишди.
 
Мен мана шу юртнинг тинчлиги учун нима керак бўлса, шуни қиламан. Менга қанча тош бўлса отинг, ўтиб кетади. Бироқ Ўзбекистонга нисбатан бирор нарса деган ёки халқни тинчлигини бузган кунингиз қаршингизни мени кўринг”, дейди Юлдуз Усмонова видеомурожаатида.
 
Шу ўринда таҳририятимизнинг ҳам четдан туриб тўн бичаётганларга айтар сўз бор: Нима керак сизларга? Тинч, осойишта, шукрона келтириб яшаётган халқ бошига яна неларни солмоқчисиз? Ўзингизни адолат пешвоси, савоб ва гуноҳ тарозбони қилиб кўрсатишдан не наф? Ахир бутун дунё ўз кўзи билан кўрди кимлигингизни. Ўзбекистон халқи, фарзандлари кечагимас. Унинг жипслигини қаранг. Наҳот, очиқ кўзларингиз шу аҳилликни кўрмаётган бўлса? Кимга яна нималарни исбот қилмоқчисиз? Бу саволга виждонан жавоб ахтаринг. Кечаги найрангларингиз бугун ўтмайди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ислом Каримов Юлдуз Усмонова Мухолифат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Мохира
12:30 05.09.2016

Ассалому алайкум. Додамизни жойларини жаннатдан булишини Яратгандан сураб коламиз. Илохим охиратлари обод булсин. Юлдуз опа Сизни жуда хурмат киламан, инсонни ичидаги гапларни айтасиз. Уз вактида жавоб беришни койил киласиз. Барча фикрларингизни куллаб-кувватлайман. Бу мухолифатчи "гийбатчилар" халол яшашни билишмайди. Кимнидир онгини захарлаб, жамиятни издан чикаришса хузур олишади, чунки уларни ИЧИ КОРА . Хамма хавас билан караб, дунё тан олган Узбекистонни кура олишмайди. Лекин барча уринишлари бекор. Додамиз бизга 25 йил жуда яхши тарбия бериб, кандай яшаш кераклиги ургатдилар. Ким оку, ким коралигини курсатдилар. УЗБЕКИСТОН КЕЛАЖАГИ БУЮК ДАВЛАТ !



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар