Тошкентдаги 5та энг йирик ресторанда эҳсон маросимлари бўлиб ўтади.
2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хасталик сабаб шифохонада кўз юмди. Шу муносабат билан Ўзбекистонда 3 сентябрдан эътиборан уч кунлик мотам эълон қилинди. 78 ёшида оламдан ўтган Президент ўз васиятига биноан туғилиб ўсган она шаҳри Самарқандга дафн этилди. Президент Ислом Каримовни сўнгги йўлга кузатиш учун 17 давлат делегациялари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари ташриф буюришди.
Бугун, 5 сентябрь куни Президент Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилади. Маълум қилинишича, эҳсон маросими биргина Тошкент шаҳридаги 5та энг йирик – “Яккасарой”, “Чароғон”, “Фаровон”, “Наврўз” ҳамда “Саёҳат” ресторанларида соат 11:00дан 15:00гача бўлиб ўтади.
Қамариддин Шайхов