“Мен танлаган номзоднинг сайлов олди дастурида нафақат мен, балки бутун ўзбек ҳалқи, балки ижод аҳлининг ҳам орзулари, ниятлари акс этган”, хонанда.
Юлдуз Турдиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:
— Гарчи ижод билан бўлиб, вақтимиз жуда оз бўлса-да, дунёдаги сиёсий янгиликлардан бохабар бўлиб боришга ҳаракат қиламиз.
Мен бошқа кўплаб давлатларда президентликка овоз бериш жараёнларини ОАВ орқали кўрганман. Айтиш лозимки, биздаги сайлов жараёнлари файзи, сифати, гавжумлиги билан уларникидан фарқ қилади.
Бизга президентликка номзоди қўйилаётган инсонлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Уларнинг сайлов олди дастурлари билан танишиб чиқдик.
Ҳар бир ижодкор ўз номзодига овоз берар экан, унинг тимсолида юртнинг равнақи, тинч ва осойишта келажагини кўради.
Юртимиздаги мустақиллик, барқарорлик бундан кейин ҳам давом этишни орзу қилиб, ўз номзодимга овоз бердим.