...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Орипова: “Мен мерос талашаётганим йўқ”


14:36, 27.09.2018 Жамият
 22 363

“Укамнинг гапларига кириб, озгина адашган бўлишлари мумкин. Мен, албатта, тўғри тушунишга ҳаракат қиламан ва онам учун доим дуодаман!”, дейди Орипова.

Аввалроқ, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг оиласида мерос можароси юзага келгани, Яккасарой туманлараро суди Абдулла Ориповдан қолган мол-мулк бўйича ажрим чиқаргани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан хабарлар марказида бўлаётган Юлдуз Орипова муносабат билдирди.
 
“Кечадан бери телефоним тингани йўқ. Яна бир бор айтаман: мен мерос талашаётганим йўқ! Судга даъво аризасини онам ёзган укам билан, раҳматли отамдан қолган меросни қонуний йўл билан баҳолатиб, нархлатиб, менга ўз улушимни пул билан беришларини сўраганлар, холос. Ҳа, суд бўлди. Мен норози бўлдим, яъни пул керакмас дедим, ҳаммаси уз ҳолида қолсин дедим. Бор гап шу.
 
Тушунаман ҳаммасини, билиб ҳам турибман, ақлим хам жойида. Бу гап-сўзлар мен учун ҳам қанчалар оғриқли эканини тушунинглар. Отамнинг руҳини безовта қилишларини хоҳламасдим. Мен доим айтганман: энг катта хазинам – бу отамнинг китобларидир. Мен отажонимни, ҳатто, тўрт қатор шеърларини ҳеч кандай зебу зар, пулларга алишмайман!
 
Афсуски, айрим инсонлар бўлаётган ҳодисаларни нотўғри тушуниб, мени айблашмоқда. Мен бу ҳаётда энг катта зарбамни олиб бўлдим, меҳрибоним отамни йўқотдим, бундан ёмон фожиа бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам ҳозирги бўлаётган воқеалар, судлар мен учун аҳамиятли эмас!
 
Онамни жуда яхши кўраман. Волидамнинг оёқларига бош уриб, поёндоз бўлишга ҳам тайёрман. Устимдан босиб ўтсалар ҳам уларнинг ҳаққи бор. Укамнинг гапларига кириб, озгина адашган бўлишлари мумкин. Мен, албатта, тўғри тушунишга ҳаракат қиламан ва онам учун доим дуодаман!”, дейди Юлдуз Орипова.
 
Эслатиб ўтамиз, Ханифа Мустафоеванинг аризасига кўра, суд Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповдан қолган учта кўчмас мулк ва битта енгил автомобиль бўйича ишни кўриб чиқиши керак.
 
Булар:

1. Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги 4 хонали квартира
2. Қарши шаҳри, “Нефтчи” МФЙда жойлашган коттеж-уй
3. Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” ҚФЙ 9 сотихлик дала ҳовли
4. Captiva автомобили

Теглар:Юлдуз Орипова Абдулла Орипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар