Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ЙТҲ ҳақида расмий маълумот берди.
“Содир бўлган ЙТХ натижасида 3 нафар инсон халок бўлган ва 6 нафар инсон турли даражада тан жарохати олган. Халок бўлганларнинг 2 нафари ва жабрланганларнинг 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқароларидир”, дейилади хабарда.
Халок бўлганлар:
Норбутаев Асатулла Эшбекович, 1963 й. т.
Сатарова Шахноза Абдулаҳатовна, 1985 й. т.
Жароҳатланганлар:
Сайдаматов Сайдулла Тожиматович, 1965 й. т.
Юнусов Жасур Илхамович, 1988 й. т,
Чориев Сайдулла Бобаевич, 1987 й. т.
Жабрланганлар Ростов областининг Аксай районидаги Аксай шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган. Уларга керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
“Бўлиб ўтган ҳалокат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамда маҳаллий диаспоранинг биргаликдаги ҳаракатлари натижасида 2018 йил 3 август куни соат 22:10 да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Ростов-Тошкент” йўналиши бўйлаб учаётган самалётида ҳалок бўлган икки фуқаронинг жасадларини ўз ватанига этказишди ҳамда дафн қилиш учун яқинларига топширишди”, деб таъкидланган хабарда.