...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙПХ ходимларидан қочган автомобиль автобус бекатини ағдариб юборди


14:10, 08.11.2017 Жамият
 4 973

Ҳалокат юз берган жойдан олинган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб улгурди...

6 ноябрь куни тунда Тошкент шаҳрида ғайриоддий йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳалокат юз берган жойдан олинган фотосуратлар бир зумда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалиб улгурди.
 
Spark русумли автомобиль автобус бекатларидан бирини ағдарди. Ундан аввал эса бу машина ЙПХ ходимларидан қочиб кетган.


 
Гувоҳларнинг айтишича, Spark автомобили ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилганда, ҳайдовчи ўз мажбуриятига кўра буйруққа бўйсунмай, аксинча катта тезликда воқеа жойидан қочишга уринган.
 
Натижада бошқарувни йўқотган ҳайдовчи юқори тезликда автобус бекатига урилиб, уни ағдариб юборган. Автомобилнинг ўзи эса шу ҳудуд атрофида жойлашган бинонинг тўсиғига бориб урилган. Ҳайдовчи айнан нима учун ЙПХ ходимлари буйруғига бўйсунмагани ҳозирча аниқлаштирилмаган.
 
Хабарларга кўра, Spark ҳайдовчиси ЙТҲда омон қолган ва у шифохонага олиб кетилган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Spark Тошкент ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар