...
МЕНЮ
ONLINE TV

631 АҚШ долларилик “электр кушандаси” бўлган лампалар йўқ қилинди


14:02, 08.11.2017 Жамият
 3 430

Энергия самарадорлиги паст чўғланма лампалар “Ko‘kdumaloq-gaz” қўшма корхонасига нима мақсадда олиб келинган эди?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 апрелдаги “Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан четдан олиб кирилаётган ва сотилаётган маиший электр приборларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида янгидан қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг энергия самарадорлигини таъминлаш мақсадида 2016 йил 1 январдан эътиборан амалда қўлланиладиган бир қанча талаблар белгиланган.
 
Бу ҳақда тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи субъектлар томонидан қарор талабларига зид маиший электр приборларининг импорти кузатилмоқда. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг Ахборот хизмати таҳририятимизга йўллаган маълумотлар орқали маълум қилмоқда.
 
Мисол тариқасида “Ko‘kdumaloq-gaz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхона мутасадди ходимларининг эътиборсизликлари сабаб, корхона эҳтиёжи учун четдан 5 партиядаги, қиймати 631 АҚШ долларилик, вазни 15,5 килограмм бўлган 103 дона турли хилдаги энергия самарадорлиги паст (юқори электр энергиясини сарфлайдиган) чўғланма лампалар импорт асосида олиб келинган.
 
Мазкур лампалар юқорида қайд этилган қарор талабларига зид бўлганлиги сабабли белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.
 
Шуни таъкидлаш лозимки, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мажбурий мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб, иловага мувофиқ, 10 турдаги товарлар рўйхати бўйича четдан олиб кирилаётган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотилаётган маиший электр приборларига татбиқ этилади.
 
Шунингдек, маиший электр приборларининг энергия самарадорлиги классини аниқлаш учун “А”, “В”, “С”, “D”, “E”, “F”, “G” белгилари жорий этилган.
 
Бунда: “А” класси энергия самарадорлиги энг юқори маиший электр приборларини белгилаш учун ва тегишли равишда “G” класси (тавсифларини ҳисобга олган ҳолда) бир тоифага киритилган маиший электр приборлари жумласидаги энергия самарадорлиги энг кам бўлган приборларни белгилаш учун қўлланилади;
 
энергия самарадорлигининг “А+”, “А++” (ортиб боришига кўра — “А+”, “А++” ва шу каби) ҳамда ундан юқори қўшимча класслари “А” класси учун белгиланган энергия самарадорлиги даражасидан ошадиган энергия самарадорлигига мансуб бўлган маиший электр приборларини белгилаш учун қўлланади.
 
Шу билан бир қаторда, техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида электр самарадорлигининг тегишли класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган қарор иловасида кўрсатилган маиший электр приборларини “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштириш 2016 йил 1 январдан бошлаб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш 2016 йил 1 июлдан бошлаб тақиқланган.
 
Энергия самарадорлигининг “G” классига мансуб маиший электр приборларини “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига жойлаштириш ва сотиш — 2017 йил 1 январдан бошлаб, “F” классидагилар учун — 2018 йил 1 январдан бошлаб ва “Е” классидагилар учун — 2019 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич тақиқланади.
 
Шу билан бирга, ушбу қарор иловасида кўрсатилганидек, ушбу қарорда назарда тутилган муддатлар ўтгандан кейин тегишли қоидаларни бузиш деб ҳисобланади ва қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилади.
 
Унутмаслик керакки, бу борада жорий этилган тартиб-қоидалар энергия ресурсларини тежаш ҳамда улардан оқилона фойдаланишга қаратилганки, бу ҳар биримиз, пировардида давлатимиз иқтисодиёти учун ҳам манфаатлидир.
 

Теглар:Божхона бошқармаси Энергия самарадорлиги Чўғланма лампалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар