...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёзувчи Шукрулло халқаро мукофотга сазовор бўлди


08:04, 14.09.2017 Жамият
 2 393

Бу мукофот шу вақтгача Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон адабиёт усталарига тақдим этилган.

Буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Шукруллога Eвроосиё Ёзувчилар уюшмасининг “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016” мукофоти топширилди. Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида ўтаётган Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси давомида мазкур мукофот топширилди.
 
“Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти ҳар йили турк дунёсининг энг ҳурматли ва уста шоир-ёзувчиларига тақдим этилади. Шу вақтгача мукофот Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон адабиёт усталарига тақдим этилган.
 
Ўзбек шоири ва ёзувчиси Шукрулло 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотига эришган, шу йили “Дўстлик”, 1999 йилда эса “Эл-юрт ҳурмати” орденларига сазовор бўлган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Шукрулло Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар