...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятида мудҳиш жиноят: қотил умрбод озодликдан маҳрум этилди


07:39, 14.09.2017 Жамият
 8 125

36 ёшли қотил уй эгаларини шавқатсизларча ўлдириб, катта миқдордаги пулларни ўғирлаб кетган.

Жорий йилнинг 15 апрелида Тошкент вилоятида мудҳиш жиноят содир бўлди. Юқоричирчиқ туманида яшовчи оила ёлланган ишчи томонидан ўлдирилди.
 
Тошкент вилояти прокуратурасидан хабар қилинишича, муқаддам 3 марта судланган Шавкатжон Маҳкамов Юқоричирчиқ туманида яшовчи оиланинг ишончига кириб, ёлланма ишчи сифатида ишга киради. У олдиндан режа тузиб, 15 апрель куни уй эгаси ва унинг рафиқасини ўткир тиғли қурол билан шавқатсизларча ўлдиради.
 
Шундан кейин, 1981 йилда туғилган Шавкатжон Маҳкамов уй эгасининг 82 минг АҚШ доллари ва 7 миллион сўм пул маблағини, шунингдек, 18 миллион сўмлик қимматбаҳо буюмлари ва Spark русумли автомобилни олиб, воқеа жойидан яширинади.
 
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Шавкатжон Маҳкамовни 17 апрель куни ашёвий далиллар билан қўлга олишди.
 
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди Шавкатжон Маҳкамовни қасддан одам ўлдиргани, босқинчилик, автотранспорт воситасини олиб қочгани ва бошқа оғир жиноятларни содир этгани учун айбдор деб топиб, умрбод қамоқ жазоси тайинлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жиноят Қотил Тошкент вилояти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
09:35 18.09.2017

Тавба деб, узр сураган холда фикримни айтаман, мархумлар шунча бойликни каерда ишлаб топган экан?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар