Ўтган давр мобайнида 23955та камчилик ва муаммолар “Ёшлар қабулхонаси”да ҳал қилинди.
Мурожаатларнинг 77 фоизи ижобий ҳал қилинди, 14 фоиз ариза ўрганилмоқда, 9 фоиз масала Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ваколатига кирмаслиги сабабли тегишли вазирлик ва идораларга юборилди.
Ёшлар ўртасида жиноячилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни кескин камайтириш, бу борада самарадор чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ёшлар иттифоқи тизимида “2018 йил – Ёшлар жиноятчилигига қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ишларини самарали ташкил этиш йили” деб эълон қилинди.
Иттифоқнинг ҳудудий Кенгашлари қошида “Жасорат” клублари тузилиб, ёшларнинг тунги вақтларда турли кўнгилочар (дам олиш) масканларида беҳаёликни, шафқатсизликни тарғиб қилувчи материаллар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш мақсадида жами 7708 маротаба рейдлар ўтказилди.
Ҳудудларда ёшлар билан 5737 марта очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, уларда 1,1 миллион нафар ёшлар қамраб олинди, 35581та камчилик ва муаммоларнинг 23955 таси жойида ҳал этилди.