...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раҳбариятидаги ўзгаришлар


08:52, 06.07.2017 Жамият
 7 858

Марказий Кенгашда йиғилишда кун тартибига қўйилган еттита масала кўрилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартиби бўйича еттита масала кўрилди.
 
Адлия вазири Музраф Икрамов Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбоевга вазирлик томонидан ташкилотнинг қайтадан рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.
 
Аввалроқ иттифоқ Марказий Кенгаш раисининг тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва бандликка кўмаклашиш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Одилжон Тожиев сайлангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Марказий Кенгаш раисига Халқаро алоқалар, жамоатчилик билан ишлаш, АКТларни жорий қилиш ва туризмни ривожлантириш бўйича ўринбосар этиб 2014 йилдан буён “Ёшлар ташаббуслари маркази” нодавлат нотижорат ташкилоти директори вазифасида ишлаб келаётган Камолиддин Бекназаров сайланди.
 
2016 йилдан буён Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси “Хотин-қизлар нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш гуруҳи” етакчи мутахассиси сифатида ишлаб келаётган Дилноза Каттаханова Маънавий-маърифий, ижтимоий-сиёсий масалар бўйича ўринбосар сифатида сайланди.
 
Ўткирбек Шукуров Ташкилий-кадрлар масалалари бўйича ўринбосарликка қайтадан сайланди.
 
Таълим муассасалари билан ишлаш бўйича ўринбосар ҳамда “Камалак” болалар ташкилоти раиси сифатида Муроджон Зуфаров сайланди.
 
Шу кунга қадар Ҳисоб палатасида ишлаб келаётган Суҳробжон Мақсудов Молия-иқтисод масалалари бўйича ўринбосар этиб сайланди.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Ёшлар иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар