...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнғин оқибатида 9 киши ҳалок бўлди


12:34, 24.12.2015 Жамият
 2 932

ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан 282 та ёнғин аниқланди.

Жорий йилнинг 20 ноябридан 20 декабрига қадар мамлакатимизда “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик. ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ўтган ҳафта мобайнида Республикамизнинг турли ҳудудларида жами 282 та ёнғин содир бўлган. Буларда 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 9 нафари ҳаётдан кўз юмган. ИИВ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу ёнғинларда 863 млн сўмдан ортиқ қурилиш конструкция ва 907 млн сўмга яқин моддий бойликлар сақлаб қолинди.

Маълумотларга қараганда, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида истиқомат қилувчи фуқаро Х.Акромовнинг уйида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг томи, шифт қисми  ва уй жиҳозларига зарар етган. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яшовчи фуқаро М.Рихсиевнинг уйида эса иситиш печининг дудбурони қизиб кетиши натижасида ёнғин содир бўлиб, унинг 90 кв метр томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Б.Умаровнинг ошхонасидаги газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллонидан сизиб чиққан газ ҳадини сезмаган уй эгасининг қизи, ошхонага кириб электр чироғини ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Натижада 40 кв метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгасининг қизи К.Манзурова куйиш тан жароҳати олиб шифохонасига ётқизилган.
Қамариддин Шайхов

Теглар:Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар