...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёнган автобус ҳайдовчисининг онаси: “Ўзбекистон халқидан, ҳалок бўлганларнинг оналаридан кечирим сўрайман”


11:13, 22.01.2018 Олам
 6 071

Максат Пернебековнинг яқинлари унинг тирик қолгани ҳақида телевизор орқали хабар топиб, у билан боғлана олишган. Йигит қўли ва боши куйганини айтган.

Ақтўбеда ёниб кетган автобусни бошқараётганлардан бири қозоғистонлик Максат Пернебеков эди. У ёнғиндан омон қолди.
 
Максат Пернебековнинг онаси бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ берар экан, ўғли ушбу фожиа олдидан мессенжер орқали манзилга қанча қолгани ҳақида видео жўнатганини айтади.
 
“Мен бутун Ўзбекистон халқидан, ҳалок бўлганларнинг оналаридан кечирим сўрайман”, дейди аёл кўзида ёш билан.
 
Максат Пернебековнинг яқинлари унинг тирик қолгани ҳақида телевизор орқали хабар топиб, у билан боғлана олишган. Йигит қўли ва боши куйганини айтган.
 
“У ухлаётган, рулда бошқа ҳайдовчи бўлган. Фожиа қандай юз берганини билмасди. Мен унга “Максат, нима, қутулиб бўлмасмиди, эшиклар очилмадими?”, дедим. У эса “Апше, мен чиқдим ва автобус портлаб кетди”, деб жавоб қайтарди”, дейди Пернебековнинг опаси.
 
Хабарингиз бор, ушбу фожиа “Сетра” русумли автобусда содир бўлган. Пернебековнинг қариндошлари ОАВга маълум қилишича, Максат “Сетра” автобусини 4 йил ҳайдаган, кўп бор унда Қозонга борган, йўлни яхши билган. У ёлланма ишчи бўлган. Транспорт эгаси унга бир рейс учун 60 минг тенге тўлаб борган.
 
“Максат кўпинча автобусни таъмирларди. Автобус эгаси унга ойлик тўларди. У бизникига келиб, таъмирлаш қандай кетаётганини кўрарди. Техник кўрик, суғуртани автобус эгасининг ўзи қиларди”, дейди Пернебековнинг рафиқаси Акнур Масанова.
 
Хабар берилишича, автобус техник назоратдан 2,5 йилдан бери ўтмаган. Маълум бўлишича, уннинг эгасида одамларни ташиш учун лицензия ҳам бўлмаган. 

Теглар:Ақтўбе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!