...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўллардаги камералар 45 минг қоидабузарликни қайд этди


16:34, 30.03.2017 Жамият
 2 946

Автомобиль эгаларининг уй манзили ёки автомобиль рўйхатдан ўтган корхоналарга жарималар ҳақида маълумотномалар жўнатишга старт берилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг мартидан бошлаб Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган кузатув камералари ва радарлар қоидабузарликларни қайд этишни бошлаган эди. Биринчи сутканинг ўзида 8 мингдан ортиқ қоидабузарлик қайд этилиб, автомобиль эгаларининг уй манзили ёки автомобиль рўйхатдан ўтган корхоналарга жарималар ҳақида маълумотномалар жўнатишга старт берилди.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан хабар қилишларича, 15 мартдан 29 мартга қадар Тошкент шаҳрининг 115 та чорраҳасига ўрнатилган 883 та кузатув камераси орқали жами 45 минггача қоидабузарлик аниқланган.
 
Булардан 26 мингга яқини светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 19 мингдан зиёди тезликни белгиланган меъёрдан ошириш каби қоидабузарликлардир.
 
23 мартдан 29 мартгача, ҳафта давомида 8 мингдан зиёд, яъни 4 мингдан ортиқ светофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш ва 4 мингдан ортиқ тезликни белгиланган меъёрдан оширганлик қоидабузарликлари қайд этилган.
 

Теглар:Кузатув камералари чорраҳа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар