...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йоахим Лёв қайта ишонч билдирилгандан сўнг дастлабки интервьюсини берди


20:36, 03.07.2018 Спорт
 3 214

Мураббий жаҳон чемпионатидаги омадсизликка қарамасдан ҳам лавозимида қолдирилди.

Аввалроқ “Qalampir.uz” Германия терма жамоаси мураббийи Йоахим Лев жаҳон чемпионатидаги омадсизликка қарамасдан ҳам лавозимида қолиши ҳақида хабар берган эди.
 
Германия футбол иттифоқи томонидан ишонч билдирилган 58 ёшли мутахассис бугун дастлабки интервьюсини берди.
 
“Германия футбол иттифоқига ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Улар менга қайта имкон беришди ва буни энди оқлашга мажбурман. Танқид эмас, балки омадсизликдан сўнг мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман.
 
Кўп нарса ҳақида ўйладим, умидларим жуда катта. DFB раҳбарияти билан шахсан кўришдим ва жамоада қолиб қайта қуриш ишларини амалга оширишимни билдирдим. Ҳаммасини таҳлил қилиб, жамоа футболчилари билан аниқ режалар устида ишлаймиз.
 
Янги мавсумда ўйлайманки, бундай камчиликлар бўлмайди. Тўғри, бу вақт талаб этади, лекин сентябрь ойига қадар барчасини унутишга ҳаракат қиламиз”, дейди Лёв.
 
Эслатиб ўтамиз, Йоахим Лёв бошчилигидаги Германия терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида атиги уч очко ишлаб, шармандаларча мундиални тарк этган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Йоахим Лёв Германия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!