Р.Сафоевнинг уйида қиймати 4,3 млн сўмдан ортиқ бўлган 546 литр сифатсиз пахта ёғи ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланган.
Бошқарманинг ишонч телефонларига келиб тушган маълумотлар асосида Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи Р.Сафоевнинг (мақолада барча исм ва шарифлар ўзгартирилган) яшаш хонадони кўздан кечирилганда, бу ерда сотиш мақсадида қиймати 4,3 млн сўмдан ортиқ бўлган 546 литр сифатсиз пахта ёғи ноқонуний равишда сақланаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, фуқаро Қ.Болтаев қиймати 2,1 млн сўмдан ортиқ бўлган 273 литр сифатсиз пахта ёғи яширинча олиб кетаётган вақтда қўлга тушди
Таъкидлаш жоизки, 2016 йил давомида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан юртдошларимиз саломатлигини хавфга қўйиб бўлса-да, истеъмолга яроқсиз пахта ёғини пуллашга оид 7 та қонунбузарлик ҳолатларини фош этишган. Натижада давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга уринган шахслардан қиймати 16,7 млн сўмдан ортиқ бўлган 2656 литр пахта ёғи олиб қўйилган.
Ҳозирда мазкур қоидабузарликларни илдизи билан бартараф этиш, ушбу сифатсиз пахта ёғини тайёрлаган яширин “цех”лар фаолиятини аниқлаш юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.